«Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд «Реал»га ўтишга қарор қилди. Инсайдер Рамон Альварес де Монанинг сўзларига кўра, инглиз футболчиси «қироллик» клубига эркин агент сифатида ўтишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Александр-Арнольд ва «Ливерпуль» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. У «қизиллар» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2016 йилдан бери мерсисайдликлар сафида тўп тепмоқда.