Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Давлетов: «Асилбек паспортдагина ёш. Майдонда эса ҳар доим фаол, барча вазифаларни бажармоқда»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" клуби бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлиганинг 21-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин худди биринчи даврадаги каби ўтди. «Насаф» бизнинг йигитларнинг хатоларини кутишини билгандик. Улар позицион ўйнашди ва иккинчи ҳудудда бизни кутиб олишди. Дастлабки 15-20 дақиқаликда ўтиш фазаларида бизда хатоликлар кузатилди ва ишланмалар кўринмади. Бугун ҳам «Насаф» худди биринчи даврадагидек кичик хатодан кейин жазолади. Қизил карточкагача ўйин ўртача темпда кетаётганди, четлатишдан кейин эса босим кучайиб кетди. Яни, барча ҳиссиётларга берилиб кетиб, ўйинни очиб юборишди. Йигитлардан мамнунман, улар ўйинга бўлган режани амалга ошира олишди

— Гарчи бугун жамоангиз пешқадамга қарши ўйнаган бўлсада, ҳужум триосида ёшлар ҳаракат қилди: Асилбек Жумаев, Абдуғофур Ҳайдаров ҳамда Сарвар Абдуҳамидов. Сизнингча, улар бугунги босимни энга олишдими?
— Агарда ўйинга қарайдиган бўлсак, Абдуҳамидов биринчи бўлимда йўқолиб қолди. Асилбек Жумаев эса бунга қадар ҳам катта ўйинларда қатнашган ва унда бу нормал ҳолат. Уларнинг барчаси ўзларини яхши кўрсата олишди. Бундай стадионда, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Бу стадионда ёмон ўйнаб бўлмайди. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш керак бўлади. Бугун ушбу футболчилар яхши курашишди ва бу яққол кўринди.

— «Сурхон» иккинчи бўлимда фаолроқ ўйин кўрсатди. Жамоангиз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдими ёки «Насаф» ташлаб юбордими?
— Боя айтганимдек, бу ўйин биринчи даврадаги ўйинни эслатиб юборди. Улар гол уриб олганидан кейин бизни иккинчи ҳудудда кутиб олишни бошлади ва хатоларимизни кутди. Бугун ҳам бу такрорланди. Табиийки, ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтиш керак. «Насаф»да бугун вазиятлар этарлича эди, лекин реализаcия уларга муаммо бўлди. Биз тўғри ўйнадик. Қизил карточкалардан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу ёмон ҳолат.

— Бугун жамоага ёрдам бера олмаган 3 асосий футболчининг ўрнига туширилганлар асосий футболчиларнинг ўрнини боса олишдими?
— Биринчи бўлимда яхши ўйнашди. Улар Абдихолиқов, Насруллаев ва Мозговойни босим остида ушлашди. Бугун улар фаол бўлишди. Уларда вазиятлардан фойдаланиш муаммо бўлди. Бизда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

— Потапов бунга қадар кўринмай қолганди. Унинг жароҳати бормиди?
— Ички муаммолар бор эди.

— Бугун Беҳзод Шамсиев «Сурхон»да илк марта сардор сифатида майдонга тушди. Унинг этакчилик қобилиятини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, ёш футболчи Асилбек Жумаев ёш бўлишига қарамасдан жамоа таркибидаги 50-учрашувида қатнашди.
— Шамсиев бугун сардорликка лойиқ ўйин кўрсатди. Асилбек эса ўтган йилдан бери асосий футболчи. Энди у ёш бола эмас. Паспортдагина у ёш бола. Майдонда эса ҳар доим фаол, барча вазифаларни бажармоқда.

Манба: pfcsurkhon.uz
Киритилди: 22:27, 18.10.2024.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.