«Реал Мадрид» сўнгги уч йил давомида «Торино»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Самуэль Риччини кузатиб келмоқда ва улар мавсум сўнгида шартнома имзолаши мумкин, деб хабар беради "Tuttosport".
Манбага кўра, «Реал» Риччини «Эмполи»да ўйнаган 2021 йилнинг сентябридан бери кузатиб келади. Қайд этилишича, испан клуби скаутлари Карло Анчелотти тавсиясига кўра Самуэлни кузатишни бошлаган.
Риччи ҳозирда «Реал Мадрид»нинг 2025 йилда марказий ярим ҳимоядаги роли учун мўлжалланган мақсадларидан бири, аммо 23 ёшли футболчига «Манчестер Сити» ҳам қизиқмоқда.