"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жароҳатидан фориғ бўлиб, умумий гуруҳ билан машғулотларга қайтди, деб хабар беради "шаҳарликлар" ўз ижтимоий тармоқларида.
Клубнинг Х саҳифасида бельгиялик футболчининг сурати акс этгани ҳолда “яхши қайтинг” деган жумла чоп этилди.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне 18-сентябрь куни Чемпионлар лигаси доирасидаги “Интер” билан ўйинда мушакларидан жароҳат олган ва футболчи шундан бери майдонга тушмаганди.