«Милан» ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Чемпионлар лигасида бурчакдан тўғридан-тўғри зарба бериб, гол урди.
АҚШ терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши ўйинда (1:0, биринчи бўлим) ҳисобни очди.
34-дақиқада Пулишич бурчак зарбасидан тўпни Бельгия жамоаси дарвозасига йўллади.
Тўп ҳеч кимга тегмади, дарвозабон Симон Миньоле таҳдидни бартараф эта олмади ва гол киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич жорий мавсум «Милан» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.