Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши кечган (5:2) Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олгани хабар қилинди.
The Athletic хабарига кўра, 32 ёшли бельгиялик голкипернинг тикланиши учун 2-3 ҳафта вақт керак бўлади.
Унинг ўрнида келаётган ўйинларда Андрей Лунин ҳаракат қилади.