"Ноттингем Форест" хўжайини ҳакамнинг оёғига тупургани учун дисквалификация қилинди.
28 сентябрь куни бўлиб ўтган "Ноттингем" - "Фулхэм" (0:1) учрашувидан сўнг бош ҳакам Жошуа Смит "Форест" хўжайини Эвангелос Маринакисни ўз оёғига тупурганликда айблади. Ҳакамнинг сўзларини захира ҳаками Тим Робинсон ҳам тасдиқлади.
Бироқ клуб раҳбарининг ўзи кунига икки-учта сигарет чекгани учун йўталаётганини таъкидлади.
Баёнотда, шунингдек, ўйин куни Маринакиснинг йўтали бўлганлиги ва "оғзидан сўлак чиқиб кетганини" эслай олмагани айтилган. Шу билан бирга, грециялик тадбиркор атайлаб ҳакамнинг оёғига тупурганини рад этди.
Пайшанба куни тартиб-интизом қўмитаси Маринакисни 5 та ўйинга дисквалификация қилди ва у стадионга кела олмайди. Қўмита “ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик ва жирканч кўринишни” қоралади.
"Ноттингем" хўжайини "Кристал Пэлас" билан ўйинда (1:0) стадионда бўлмаган. Унда яна 4 та ўйин қолди.