Истанбулнинг «Фенербахче» клуби ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат Европа Лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши (1:1) ўйиндан сўнг фикр билдирди.
«Рақибларимиз мавсумни яхши бошлагани йўқ, аммо улар барибир жуда кучли жамоа. Бу ўйинда «Фенербахче» яхшироқ эди. Биз учта турда бирорта мағлубиятга учрамадик. Агар биз худди шундай ўйнашда давом этсак, ғалаба қозонамиз», - деди марокашлик ярим ҳимоячи.
Амрабат ўтган мавсум айнан манкунианликлар шарафини ҳимоя қилганди.