Матс Хуммельс "Рома" сафидаги дебют учрашувида автогол муаллифига айланди.
Сентябрь ойи бошида римликлар сафига қўшилган германиялик ҳимоячи "Фиорентина" билан ўйинда (1:5) ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
Хуммельс янги клубидаги илк ўйинини ўтказди. Футболчи 67-дақиқада Пауло Дибала ўрнига захирадан майдонга тушди ва 71-дақиқада бурчак тўпи вақтида тўпни муваффақиятсиз қайтариб, уни Миле Свилар дарвозаси бурчагига йўналтирди.
Қолаверса, 65-дақиқада худди Хуммельс каби эрта кузда эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилган "Рома" ҳимоячиси Марио Эрмосо майдондан четлатилди.