"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу ҳужумчи Хён Мин Соннинг аҳволи ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг фикрича, жанубий кореялик футболчининг Лига кубогида “Манчестер Сити”га қарши ўйнаши даргумон.
"Сон деярли формада, лекин биз унга фақатгина ҳафта охирида ишонишимиз мумкин", деди Постекоглу журналистларга.
2024/2025 йилги мавсумда Хён Мин Сон саккизта расмий учрашувда иштирок этди. Уларда "шпорлар" сардори учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.