Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Аморим "Манчестер Юнайтед"га кетиш ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Рубен Аморим Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси бошқарувидаги сўнгги учрашувини ўтказган бўлиши мумкин. Португалия лига кубоги баҳсида “шерлар” ўз майдонида “Насионал”ни мағлуб этди (3:1).

Учрашув бошланишидан аввал "Манчестер Юнайтед" Аморимни тайинлаш борасида келишиб олгани маълум бўлди. “Қизил иблислар” раҳбарияти “Спортинг”га 10 миллион евро товон пули тўлайди.

Бироқ мутахассиснинг ўзи ўйиндан кейинги интервюда кетишини тасдиқламади: "Ҳали ҳеч нарса ҳал қилингани йўқ. Бу хайрлашув ўйиними, билмайман", - дея Аморимнинг сўзларини келтиради United Zone.

Маълумотларга кўра, мураббий "Манчестер Юнайтед" билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Инглиз клубида у яқинда ишдан бўшатилган Эрик тен Хаг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 07:06, 30.10.2024.
Ўқилди: 1209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.