Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Эспаньол»га қарши ўйин олдидан матбуотга ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Албатта, бу дерби эканлигини тушунаман, демак, ўйин мухлислар учун катта аҳамиятга эга. Бу қийин ўйин бўлади. Биз учун максимал шиддат кўрсатиш муҳим бўлади, биз тайёрмиз. Албатта, «Реал» устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоанинг кайфияти яхши, лекин ҳар қандай ҳолатда бўшашмаслигимиз керак, олдинда ҳали бутун бир мавсум бор, диққатимизни жамлашимиз керак», - деди Флик ўйинолди матбуот анжуманида.
«Барселона» - «Эспаньол» ўйини бугун, 3 ноябрь куни бўлиб ўтади, учрашувнинг бошланиши Тошкент вақти билан 20:15 га белгиланган.