Лондоннинг "Вест Хэм" клуби юлдузи Муҳаммад Кудусга Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "болғачилар" келаси ёзда Кудус учун 75-80 миллион евродан паст таклифларни кўриб чиқмайди.
24 ёшли ганалик ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда 10 та ўйинда 2 та гол уриб, 1 та ассист берди.