Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтаётган теннис бўйича мукофот жамғармаси 2.646.495 еврони ташкил қилган “Internazionali BNL d'Italia” анъанавий халқаро турнирини ўзбекистонлик спортчи Денис Истомин тарк этди.
У кеча бўлиб ўтган иккинчи босқич баҳсида мусобақанинг олтинчи тартибланган ракеткаси, чехиялик Томаш Бердихга имкониятни бой берди. Биринчи сетда ҳамюртимиз рақибига етарли қаршилик кўрсатган бўлса (4:6), иккинчи сетда чехиялик теннисчи ўз маҳоратини тўла намойиш қила олди (0:6).