Ўтган ёзда "Марсель" бош мураббийи Роберто Де Дзерби ўз жамоаси ўйинчиларига "Манчестер Юнайтед"дан юборилган таклифни проектор ёрдамида кўрсатиб, уларни мотивация қилган экан.
"Бу ерда мен бўлишим мумкин эди, лекин мен эҳтиросни пулдан устун қўйдим. Марселга иштиёқ учун келганман", - дейди италиялик мутахассис.
Таъкидланишича, Де Дзерби футболчиларга кўрсатган шартномада инглиз клуби унга таклиф қилган маош ҳақида ҳам маълумот берилган.
Франция чемпионатининг 11-туридан сўнг “Марсель” 20 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда.