"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэл Мальдини А Сериянинг қатор нуфузли клубларида қизиқиш уйғотмоқда.
23 ёшли футболчини "Интер," "Ювентус," "Аталанта" ва "Фиорентина," шунингдек, у жорий йилнинг ёзига қадар ўйнаган "Милан" клублари кузатиб бормоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда. Мальдини билан "Монца" ўртасидаги шартномада 12 миллион евро миқдоридаги товон пули пункти кўзда тутилган бўлиб, у 2025 йил июль ойи бошида кучга киради ва фақат ойнинг охиригача амал қилади.
Даниэл Мальдини А Сериядаги 11 та ўйинда бир марта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.