Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон – Қатар ўйини чипталари маҳалла қўмиталари орқали сотилади

Баҳо:
+-2 | -

«Бунёдкор» стадиони терма-картон чипталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Стадиони директори Воҳид Зокировнинг сўзларига кўра, ушбу чипталарнинг қалбакилаштириш ва улардан нусха олиш иложи йўқ.

Воҳид Зокировнинг сўзларига кўра, чипта эгаси стадионга махсус терминал орқали киради. «Яъни чипта ҳаққоний эканлиги тасдиқлангачгина эшик автоматик равишда очилади. Мабодо кимдир стадионга кириб олганидан сўнг чиптани бирор кишига бериб юборса, «яхшилик» қилмоқчи бўлган ўша киши шу заҳоти қўлга тушади. Айтмоқчиманки, битта чиптадан икки киши фойдаланолмайди», – дейди директор.

«Бунёдкор» стадиони директорининг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич доирасидаги Қатарга қарши ўйинида жорий этилиши кутилаётган янгиликлардан фойдаланилади. Айни вақтда Ўзбекистон – Қатар ўйини учун чипталар нусхаси тайёр ҳолатга келтирилган, энди уларга нархи, ўйин санаси ва жамоалар номи ёзилиб, махсус штрих-код киритилиши керак. Стадион директорининг сўзларига кўра, чипталар нархи ҳали расман белгиланмаган, бироқ, қўшимча қилинишича, «26 мартдаги ўйин билан таққослаганда деярли ўзгариш бўлмайди».

«Терма жамоалар маркази» билан чипталар савдосини тўғри йўлга қўйиш бўйича атрофлича маслаҳатлашдик. Яқин кунларда яна бир йиғилиш ўтказилади. Ҳозирда ҳар бир туман ҳокимияти, маҳалла раислари билан гаплашяпмиз. Демак, буюртма берадиган ташкилот ёки маҳалла чипта харид қилмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатини бизга тақдим этади. Рўйхатда кўпи билан 30 киши бўлиши мумкин. Биз аризаларни ўрганиб чиқиб, буюртмаларга мос тарзда чипталарни тақдим этамиз», – деди Зокиров.

«Буюртмачи томонидан мансабдор шахс чипталар сотилган секторга масъул ва жавобгар бўлади. Яъни рўйхатда номи келтирилган шахсларнигина стадионга киришини таъминлайди. Индивидуал тарзда чипта харид қиладиганлар учун ҳам махсус режа ишлаб чиқдик. Унга кўра, ҳар бир киши 2тадан ортиқ ололмайди. Чиптахоналар олдида махсус «фейс-назорат» камералари ўрнатилади. Чипта олаётган кишининг юз қиёфаси компьютерга муҳрланади. Қисқаси, икки мартадан навбатга туриб, чипта харид қилиш мумкин эмас», – дея қўшимча қилди «Бунёдкор» директори.

«Бизга аввалгидек ортиқча гап-сўзларнинг кераги йўқ», – деди «Бунёдкор» стадиони директори Воҳид Зокиров.

«Бунёдкор» стадиони директорининг қўшимча қилишича, шу вақтгача кескин танқид остига олинган стадион майдони 21 май куни ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси ўйинигача 100 фоиз тайёр ҳолатга келтирилади. «Майдон ҳолатига жавобгар бўлган Англия компанияси ўз хатоларини тан олди. Бугунга келиб чим деярли 100 фоиз янгиланди», – дейди Зокиров.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:29, 17.05.2013.
Ўқилди: 6240 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.