Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Жалолиддин Машарипов: "Кучли жамоа кетма-кет икки учрашувда мағлуб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралаш босқич 6-тури доирасидаги КХДР—Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманида бош мураббий Сречко Катанец ва тажрибали футболчи Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

“Кейинги ўйинга тайёрмиз. Ҳа, машғулотларда майдон масаласида кичик муаммо бўлиб турди, аммо ҳозир бунга қарайдиган пайт деб ўйламайман. Бу ерга фақат уч очкони қўлга киритиш учун келдик. Ҳозир олдимиздаги вазифа – ғалаба.

Ўйлайманки, учрашувга тайёрмиз. Кучли жамоамиз ва мана шунақа ўйинларда кучли жамоалар синовдан ўтади. Кучли жамоа эканимизни биламиз ва бу масалада йигитлар билан гаплашдик. Биринчи ўйинни тезда эсдан чиқарган ҳолда бу ўйинга тезроқ эътиборни қаратишимиз керак. Нимага деганда, иккинчи ўйинда ҳам ўшани ўйлаб ўтиб кетишни хоҳламаймиз.

Кучли жамоа ҳеч қачон кетма-кет иккита ўйинни ютқазмайди. Биз кучли миллий жамоамиз ва Худо хоҳласа эртага буни кўрсатиб, мухлисларни, ҳаммани 3 очко билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, дейди Жалолиддин Машарипов ўйин олди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Шимолий Корея – Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Лаос пойтахти Вентян шаҳри “Лао” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув 17:00 да бошланади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 17:11, 18.11.2024.
Ўқилди: 2737 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4809]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4343]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4224]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3271]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2786]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2570]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2273]

Родри операция қилинади [1787]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1769]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик