«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Тоттенхэм»га қарши ўйин олдидан мухлисларга 2023/24 йилги «Олтин тўп»ни кўрсатди.
Бу «Сити»нинг «Олтин тўп»ни топшириш маросимидан кейинги илк уй ўйини. Родри жароҳати сабаб учрашувда қатнашмаган бўлсада, майдонга тушди ва мухлисларга ўз совринини кўрсатди.
Родри бу мавсумда 3 та ўйинда майдонга тушди, шундан сўнг жароҳат олди.













