Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Агуэро «Манчестер Сити»дан қандай трансфер кутаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоадаги вазият ҳақида гапирди. Аргентиналик футболчининг сўзларига кўра, у Родрининг жиддий жароҳатидан сўнг янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни кутмоқда.

«Родрининг жароҳати жиддий таъсир кўрсатди. У мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлигини ҳисобга олсак, Пеп ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлашини тасаввур қилишим мумкин. Мен қандайдир юқори даражадаги ўйинчини кутган бўлардим», - деди Агуэро.

«Родрига ўхшаган футболчилар йўқлиги жиддий сезилади, бу жуда кучли таъсир қилади. Де Брюйне тикланди, лекин у ҳали ритмни эгаллаши керак», - дея қўшимча қилди аргентиналик.

Киритилди: 21:29, 25.11.2024.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик