"Ньюкасл" марказий ҳимоячиси Фабиан Шер жамоадаги 200-учрашувини ўтказди.
Унинг юбилейи Премьер-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши ўйин бўлди. Футболчи 2018 йилдан бери "Ньюкасл"да ўйнаб келмоқда.
32 ёшли швейцариялик футболчи бунгача "Виль", "Базель", "Хоффенхайм" ва "Депортиво" клубларида ҳам тўп тепган.