Кириш Регистрация

Левандовски ЕЧЛ жорий мавсумида тўпурарликни қўлга олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Брест"га қарши ўйинда дубль қайд этди.

Каталонияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, 36 ёшли футболчи 10 ва 92-дақиқаларда Лига 1 вакиллари дарвозасига аниқ зарба йўллади. Эндиликда польякнинг жорий Чемпионлар лигасида урган голлари 7 тага етди - у турнир тўпурарлари рўйхатида ягона пешқадам. Иккинчи ўринни яна "Барселона"дан Рафинья Диас, Харри Кейн ("Бавария"), Флориан Вирц ("Байер"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") ва Виктор Дьёкереш ("Спортинг") бўлишиб туришибди – ҳар бири бештадан гол.

Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида урган голлари сони 100 тага етган тарихдаги учинчи футболчи бўлди. Эндиликда "кўк-анорранглилар" форварди турнирнинг 125 учрашувида 101 та голга эга.

Киритилди: 04:51, 27.11.2024.
Ўқилди: 1180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.