Пайшанба куни "Челси" Конференциялар лигасининг 4-тури доирасида "Хайденхайм"га қарши сафарда ўйнади ҳамда 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи бўлим бошида лондонликлар олдинга чиқиб олишди - гол ҳужумчи Кристофер Нкунку томонидан киритилди.
Бироз вақт ўтгач, Нкунку олган жароҳати туфайли тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди. Шундан сўнг ҳужумчи алмаштирилди - Карни Чуквуэмека майдонга тушди.