Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Невин Чидчоб: «Бурирам» Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди, деса ҳам бўлади»

Баҳо:
+ | -

"Бурирам Юнайтед" клуби президенти Невин Чидчоб жамоа расмий сайти орқали мухлисларга мурожаат қилиб, агар клуб ОЧЛ нимчорак финалида "Бунёдкор" тўсиғидан ўта олса, катта фахр туйғусини туйишини айтиб ўтди.

Агар унинг нияти амалга ошса, "Бурирам" 2003 йили финалгача етиб борган "Бек Теро Сасана"дан кейин ОЧЛ чорак финалига чиққан навбатдаги Таиланд клубига айланади. Бугун бўлиб ўтадиган 90 дақиқалик баҳсда жамоа дастлабки ўйиндаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашни мақсад қилган.

"Бугун бўладиган ўйинда Таиланд футболида бошқа мамлакатлар футболидан паст эмаслигини бутун Осиёга кўрсатиб қўймоқчимиз", дейди Невин расмий сайтдаги мурожаатида. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг кучли клуби ҳисобланади. Бу жамоа Ўзбекистон терма жамоасининг асосини ташкил қилади. "Бунёдкор" клуби мураббийи терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва клуб ўйнайдиган стадион ҳам терма жамоанинг бош аренаси ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда, "Бурирам" Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Бразилияга борадиган 32та бахтли терма жамоадан бирига айланишга яқин турибди".

"Биз Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланган мамлакатга ташриф буюрдик. Миллионлаб таиландлик мухлислар учун қанчалик яхши ўйнай олишимизни кўрсатмоқчимиз. Ҳа, биз меҳмонда ўйнаймиз, аммо бизни ҳам ҳурмат қилишлари лозим. Энди улар бизни яхши билишади. Биз улардан қўрққанимиздан кўра, улар биздан кўпроқ қўрқишади, деб ўйлайман. Бизнинг жамоа футболчиларида ҳеч қандай қўрқув йўқ. Биз "Бунёдкор"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз ва қитъамиз футбол мухлислари бизни яхши билиб олишади. Таиланд футболи Осиёда яна кўтарилишга эришаётганини исботлаймиз. Бизни доимо қизғин қўллаб-қувватлаб турган таиландлик мухлислар учун Таиланд футболи обрўсини кўтаришга ваъда берамиз", дейди клуб президенти.

Манба: www.nationmultimedia.com
Киритилди: 13:04, 21.05.2013.
Ўқилди: 4646 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.