"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Мальорка" билан қолдирилган ўйиндаги дубли ҳақида гапирди. "Кўк-анорранглилар" 5:1 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилишди.
"Ҳозир энг яхши формамдаман. Мен тўхтаб қолмайман. Мен "Барселона"ни яхши кўраман ва уларга майдонда ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", - деб ёзади Football Espana бразилиялик футболчининг сўзларини.