"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ёши ва таркиб қанчалик яхши эканлигидан келиб чиқиб мен учун "Челси" яқин 5-10 йил ичида инглиз футболида ҳукмронлик қиладиган жамоалардан бири. "Челси" раҳбариятига улар билан биринчи марта учрашганимда шундай дегандим. Мен ҳамон шундай деб ўйлайман", - деди Мареска.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёзида Мареска "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолаган.