Италия футболида Италия кубогининг 1/8 финали доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. “Лацио” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Наполи” дарвозасига учта голнинг барчасини ёш ҳужумчи Тижани Нослин киритди – у профессионал фаолиятида биринчи марта бир учрашувда биттадан ортиқ гол урди.
Ўйиндан сўнг учрашув бош қаҳрамони якуний натижа ҳақида шундай деди: "Мен учун ҳам, жамоам учун ҳам сеҳрли оқшом бўлди.
Мен уни ҳеч қачон унутмайман. Мураббий билан яхши мулоқот қиламиз, у мени доим ўзимга ишонишга ундайди", - дея Нослиннинг сўзларини келтиради cittaceleste.it.