«Бетис» ярим ҳимоячиси Иско қайси футболчиларга қарши ўйнаш энг қийин бўлган, деган саволга жавоб берди.
«Энг мураккаб бешта рақиб? Месси, Гризманн, Неймар, Луис Суарес, шунингдек, Рудигер, у кўп зарба беради» - деди Иско.
Эслатиб ўтамиз, Иско «Валенсия», «Севилья», «Малага», «Реал» ва «Бетис»да ўйнашга улгурган.