Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер “Жирона”га (3:0) қарши ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
19 ёшли туркиялик футболчи ўйиннинг 55-дақиқасида гол урди - бу мавсумда “Лос Бланкос” сафидаги илк голи.
“Биз жуда мамнунмиз. Жамоамиз қийин кунларни бошидан кечираётган эди ва мен ёрдам беришни жуда хоҳлардим, гол уришни хоҳлардим.
Жуднинг голидан кейин мен ҳам гол уришни хоҳлардим. "Реал Мадрид" мухлисларининг севгиси менга ишонч бағишлайди. Мен ҳар бир ўйинда бор кучимни беришга, клуб манфаати учун боримни беришга, қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга раҳмат айтишга ҳаракат қиламан", - дея Гюлернинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.