Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Озарбайжонга ташриф буюрди.
Футболчи 11 декабрь куни Baku Crystal Hall'да мухлислар билан учрашув ўтказди. Леонинг ташрифидан мақсад унинг фаолияти ҳақида фильм намойиш этиш эди.
"Ташриф чоғида Озарбайжон маданияти ва халқи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдим. Ушбу учрашув учун сизга раҳмат айтмоқчиман.
Қўллаб-қувватлаш ва меҳмондўстлик юқори даражада эди. Раҳмат", - деб ёзди ҳужумчи.