Премьер-лига «The Friedkin Group» томонидан «Эвертон»ни сотиб олиш битимини маъқуллади.
Сентябрь ойида клуб, «Рома» клуби эгаси ҳам бўлган Дэн Фридкин консорциумининг Фарҳод Моширининг «Blue Heaven Holdings» компаниясидан назорат пакетини сотиб олганини эълон қилди. «The Friedkin Group» «Эвертон» акцияларининг 94,1 фоизини ўзига олди.
«Sky Sports» хабарига кўра, битим АПЛ назорат органларининг зарур розилигини олди. Қўшиб олиш жараёни кейинги ҳафта якунланиши кутилмоқда ва битимни якуний тасдиқлаш Премьер-лиганинг Назорат қўмитаси зиммасига юклатилади.
Шундай қилиб, яқин келажакда «The Friedkin Group» расман «Эвертон»нинг янги эгасига айланади.