Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рустам Турдимуродов: “Йилни яхши кайфиятда тугатдик”

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мавсумда «Андижон»нинг кашфиёт футболчиси сифатида 20 ёшли иқтидорли ҳужумчи Рустам Турдимуродовни айтиш мумкин.

У бу йил Суперлигада дебютини ўтказди. Шунга яраша голлари ҳисобини ҳам очди ва якунда «Андижон»нинг энг яхши тўпурарига айланди.

Турдимуродов ҳаммаси бўлиб 9 та гол муаллифига айланди. Рустам чемпионат якуни бўйича «Андижон» матбуот хизматига интервью берди.

— Рустам, якунига етган биринчилик жамоа ва сиз учун ҳам ўзгача ўтди. Мавсум аввалида нимани кўзлагандингиз? Умуман, қандай таассурот қолди?

— Бу йил мен учун энг яхши йил бўлди, деб айта оламан. Мавсум аввалида шу жамоани бир бўлаги бўлиб ёрдам бершни мақсад қилгандим. Таассуротлар жуда зўр. Кубок соҳибига айландик, йилни яхши кайфиятда тугатдик.

— Сиз бу йил Суперлигада дебют голингизни уришдан ташқари, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлдингиз. Ҳаммаси бўлиб 9 та гол урдингиз. Кутганмидингиз?

— Ҳа, бу йил ўзимни дебют голимни урдим, Худога шукр. Агентим билан келишган эдик, 10 та голга. Кутмагандим, чунки дебют йилда 10 та гол уриш кўп, лекин ҳаракат қилдим, 1 та гол етмай қолди.

— Бундай сермаҳсулликнинг асосий сабаби нимада?

— Асосий сабаби мураббийларни ёрдамида, деб ўйлайман ва Беларуснинг «Энергетик» жамоасида ҳужумчи сифатида кўп нарса ўргандим.

— Бундай ёқимли саргузаштга бой ўтган мавсумдан сўнг қандай хордиқ чиқаряпсиз?

— Йил бўйи футбол ичида бўлдим. Тўғриси, оиламга кўп вақт ажрата олмадим. Ҳозирда оила даврасидаман. Бу йилги хотираларни ёдга олиб хордиқ чиқармоқдамиз.

— 9 та голингиз орасида сиз учун чирой бўйича биринчи ўринда қайси бири?

— Энг чиройлиси «Қизилқум»га қарши учрашувда киритган голим деб ўйлайман. Узоқ масофадан тўп киритдим ва дадам яхши кўрган услубда урдим.

— Мухлислар учун нима деган бўлардингиз?

— Барча мухлисларга раҳмат. Бу йил анча сермаҳсул ўтди, «Андижон» учун. Худо хоҳласа, ОЧЛда «ёндирамиз», деган бўлардим.

—  Футболдаги кумирингиз ким ва кимга ўхшашни истайсиз?

— Кумирим Роналдо. Дадам кўпинча Сон Хён Миндан ўрнак олишимни айтади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 16:06, 24.12.2024.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.