"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Каталония клубига ўтиш у учун осон қарор бўлганини айтди.
"Бу йил жуда ўзгача бўлди, лекин бу ҳали бошланиши. Мен ҳали олдинда кўп иш борлигини ҳис қиляпман. "Барселона" ва терма жамоа билан чемпионликни қўлга киритмоқчиман.
Бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин “Барселона” бу таклиф билан чиққанида, иккиланмадим. Уйга оилам ва дўстларим бағрига қайтиш менинг орзум эди ва мен бунга эришдим. "Камп Ноу"да Френки де Йонг, Роберт Левандовски ёки Рональд Араухо каби футболчилар билан ўйнаш имкониятига эга бўлиш ажойиб.
Бизда ажойиб жамоа бор ва биз мухлисларимизга катта қувонч келтирамиз деган умиддамиз. Мен Фермин ва Гавини билардим, улар жуда ёш эди ва асосий таркибга кириш имконияти уларнинг ҳар бири учун алоҳида воқеа эди.
Ханс-Дитер Флик мени Бундеслигадан жуда яхши билади, чунки биз у ерда бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Мен қаерда бўлмасин, доим бор кучимни беришга ҳаракат қиламан", - дея Ольмо сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.
Жорий мавсумда 26 ёшли испаниялик барча турнирларда 15 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.