Болгария футбол федерацияси техник директори Кирилл Котев Россия билан бўлиши мумкин бўлган ўйин ҳақида гапирди.
- РФИ президенти келаси йилнинг март ойида Россиянинг Европа терма жамоаси билан ўйнаши мумкинлигини айтди. Болгария эса март ойидаги танаффусда эркин бўлган жамоалардан биридир. Бу ўйин содир бўлиши мумкинми?
- Йўқ. Март ойида бизда Миллатлар лигаси ўйинлари бор ва Россия билан ўртоқлик ўйини бўлиши мумкин эмас. Аммо кейинги июнда ўйнашимиз мумкин.
Турли федерациялар билан алоқалар давом этмоқда, аммо ҳозирча РФИ билан эҳтимолий ўртоқлик ўйини бўйича алоқалар йўқ.
Айни дамда федерацияларимиз эҳтимолий ўйинга алоқаси бўлмаган кўплаб мавзуларни муҳокама қилмоқда”, — деди Котев.