"Милан" қанот ҳимоячиси Юнус Муса "Ювентус" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида гапирди.
- Яқинда мураббийни алмаштирдик ва турли тактик найрангларга кўп вақтимиз йўқ эди. Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик – танаффусда шу ҳақда гаплашдик. Ўйиннинг иккинчи бўлими ўтган сари вазият яхшилана бошлади", дея Мусанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, финалда "Милан" "Интер"га қарши ўйнайди.