Савио декабрь ойида "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ойда бразилиялик 20 ёшли қанот ҳужумчиси жами 8 та ўйинда 1 та гол уриб, 1 та ассист берди.
У жамоага ўтган ёзда "Труа"дан 25 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.