Бергамонинг "Аталанта" клуби қишда "Брайтон" ҳужумкор ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи.
Хабарларга кўра, гап парагвайлик 20 ёшли Хулио Энсисо ҳақида кетмоқда. Бергамоликлар аллақачон инглиз клуби билан музокараларни бошлаган.
Энсисонинг нархи 22 миллион еврога баҳоланган. У жорий мавсумда 14 та ўйинда 1 та ассист берди.