Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Тоттенхэм"нинг асосий ҳужумчиси жароҳат сабаб узоқ вақтга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Доминик Соланке жароҳати туфайли бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди.

"Тоттенхэм" ҳужумчиси машғулот вақтида тиззасидан жароҳат олиб, АПЛда "Эвертон" (2:3) ва Европа Лигасида "Хоффенхайм" (3:2) билан ўйинларни ўтказиб юборди.

The Times хабарига кўра, инглиз футболчиси олти ҳафтага сафдан чиққан. У Лига кубоги ярим финалида "Ливерпуль"га қарши жавоб ўйинини, Англия кубоги доирасида "Астон Вилла"га ва АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Жорий Англия чемпионатида Соланке 18 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган. Фақат Жеймс Маддисон "шпорлар" сафида кўпроқ гол урган - 8 та.

Киритилди: 11:24, 24.01.2025.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.