"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд тез орада "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" Каталонияга ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр бўлган 27 ёшли футболчини ижарага олмоқчи. Журналист Фернандо Полонинг сўзларига кўра, "Барселона" сўнгги йилларда инглиз футболчисининг қобилиятига шубҳа туғилишига қарамай, Рэшфорд Ханс-Дитер Фликнинг ҳужумга йўналтирилган футбол услубида муваффақият қозониши мумкинлигига ишонади.
Маркус Рэшфорд жорий мавсумда "қизил иблислар" сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.