Тибо Куртуа ЕЧЛ 8-туридан ўрин олган "Брест"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Биз ўзимизни жуда яхши ҳис қиляпмиз. Кейинги пайтларда кўп гол уряпмиз, кам гол ўтказиб юборяпмиз. Эртага мураккаб баҳс бўлади. Ҳозир биз яхшироқ ҳимояланишни бошладик, аммо ҳимояланиш фақат ҳимоя чизиғи эмас, балки жамоанинг барча 11 ўйинчиси ҳимояланиши керак", - деди бельгиялик дарвозабон.