Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Вулверхэмптон - Ливерпуль
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Ўзбекистон футзал федерацияси gрезиденти Полша футбол федерацияси вице-президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов кеча Варшава шаҳрида Польша футбол федерацияси вице-президенти Адам Казмерчяк билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев ҳамроҳлик қилган учрашув давомида ҳар икки мамлакат футболи ва футзали раҳбарлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда мамлакатимиз футзал федерацияси ва Польша футбол федерацияси ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш, кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

Шунингдек, Бекзод Маматқулов ва Адам Казмерчяк ҳар икки мамлакат U-18 ва U-20 ёш тоифасидаги терма жамоаларни ҳамда Ўзбекистонда аёллар футзалини ривожлантириш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди. Жумладан, куз фаслида Ўзбекистон ва Польшанинг ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида қарор қабул қилинди.

Учрашув сўнгида Адам Казмерчяк меҳмонларга жаҳон футболи юлдузи, Польша миллий терма жамоаси сардори Роберт Левандовскийнинг дастхати туширилган махсус футболкани тақдим этди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 16:26, 29.01.2025.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.