Кириш Регистрация

"Наполи" А Серияда 9 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Наполи" декабрдан бери мағлубиятга учрамади.

Италия чемпионатининг 24-турида Антонио Конте шогирдлари "Удинезе" билан дуранг ўйнади (1:1).

"Наполи" кетма-кет 9 учрашувда мағлуб бўлмади – А Сериянинг аввалги 8 турида жамоа қаторасига 7 та ғалабага эришди ва "Рома" билан дуранг ўйнади (1:1). Неаполликлар охирги марта 8 декабрь куни "Лацио"га қарши ўйинда (0:1) мағлуб бўлганди.

Тур якунларига кўра, 24 ўйинда 55 очко жамғарган "Наполи" А Серияда пешқадамлик қилмоқда. Бир ўйин кам ўтказган "Интер" эса тўрт очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 03:17, 10.02.2025.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.