Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ устози Арсен Венгер Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари муваффақиятсизликка учрагани ҳақида фикр билдирди.
"Иккала жамоада ҳам миллиард фунтдан ортиқ таркиб бор. Уларнинг умумий муаммоси бор - қайта қуриш учун яхши футболчиларни топиш. Бу иккала клуб учун ҳам осон жараён бўлмайди," - дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Daily Mail таблоиди.













