Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Эронга қарши баҳсдан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
— Бугунги ўйин ҳақида
— Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилгандик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Ўйин натижасидан кўнглим тўлмади, бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик.
— Чорак финалдаги рақибга тайёргарлик ҳақида
— Кейинги босқичда бизга ким рақиб бўлиши эртага маълум бўлади. Эртага рақибимиз ким бўлишини билгач, шунга қараб режа бўйича тайёргарлик кўрамиз.
— Ўринбоевнинг иккинчи бўлимда қўшилиши ҳақида
— Ўринбоевда кичик жароҳат бор эди ва шу сабабли асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги босқичга қадар тўлиқ тикланишини режа қилгандик.
— Эрон ҳақида
— Уларга омад тилайман, яхши жамоа. Биз кутгандек қаршилик кўрсатди. Ўзининг имкониятини кутди ва ундан фойдаланди.













