"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг ижтимоий тармоқда фикр билдирди.
Чоршанба куни “шаҳарликлар” Мадридда “Реал”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Икки учрашувда инглизлар 3:6 ҳисобида мағлуб бўлишди.
"Биз бирлашган ҳолда қоламиз. Баъзан ҳаётда сиз шундай дақиқаларни бошдан кечиришингиз ва сабоқ олишингиз керак.
Сиз ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайсиз. Биз яна тириламиз", деб ёзди Холанд ижтимоий тармоқда.













