Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Де Йонгнинг «Барса» билан шартномасини узайтириш мавсуми охиригача кечиктирилди

Баҳо:
+ | -

Френки де Йонгнинг «Барселона» билан шартномасини узайтириш масаласи мавсум охирига қолдирилди.  

"Marca" нашрининг хабар беришича, футболчининг агенти Али Дурсун ва «Барса»нинг спорт директори Деку яқинда учрашув ўтказганига қарамай, музокараларда ҳеч қандай илгарилаш кузатилмаган. Оқибатда, ҳар икки томон ҳам ҳозирча муҳокамани кечиктиришга қарор қилди. Гап шундаки, келишув ё мавсум охирида, ёки спорт сабабларига кўра қайта кўриб чиқилади.  

Маълумотларга кўра, Де Йонг шошилиб қарор қабул қилмоқчи эмас. У айни пайтда ўз жамоадаги ролини кузатишни ва жисмоний жиҳатдан ўзига келганидан кейин Ханси Флик унга ишонч билдиришини кўришни хоҳламоқда. Шунингдек, у бошқа клублардан қандай таклифлар келиб тушишини кузатиб бориш ниятида. Ҳозирги шартномаси 2026 йил июнида тугайди.  

"Marca"га кўра, «Барселона» айнан шу ҳолатдан қочишни истамоқда ва шунинг учун якуний қарорни ёзда қабул қилади. Агар нидерландиялик футболчи шартномани узайтиришдан бош тортса, уни трансферга қўйиб, пул ишлаб олиш режаси бор.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:22, 20.02.2025.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.