"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген оғир жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
Германиялик футболчи сентябрь ойида бўлиб ўтган Ла Лига доирасидаги "Вильярреал"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган эди. Дастлаб, дарвозабон мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши тахмин қилинган эди, аммо "Барселона" май ойида сардорнинг қайтишига умид қилмоқда.
Managing Barca хабарига кўра, тер Штеген Тибо Куртуа тажрибасини такрорламоқчи ва мавсум сўнгида жамоанинг ҳал қилувчи ўйинларида иштирок этмоқчи. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда бельгиялик футболчи августдан майгача жароҳати туфайли майдонга туша олмаган, аммо Ла Лиганинг сўнгги турлари ва Чемпионлар Лигаси финалида "Реал"га ёрдам бера олганди.













