Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Ираола Анчелоттига ўринбосар сифатида кўрилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўринбосари сифатида кўрилаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

"Мен бундай нарсаларга ("Реал"нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга) эътибор бермайман. Мен кўп йиллардан бери футболда ўйинчи ва мураббий сифатида ишлайман ва буларнинг барчаси қандай ишлашини, нима муҳим ва нима муҳим эмаслигини биламан," - дея Ираоланинг сўзларини келтиради «Marca».

Испаниялик мутахассис 2023 йилнинг ёзидан буён "Борнмут" бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида "гилослар" 25 турдан сўнг 43 очко жамғариб, бешинчи ўринда бормоқда. Ираоланинг "Борнмут" билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 16:16, 22.02.2025.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.