Кириш Регистрация

Марселонинг ўғли "Реал" билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Бразилия ва "Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Марселонинг ўғли Энцо Алвес Мадрид клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 15 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” ёшлар жамоасида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Марсело 2007 йилнинг январидан 2022 йилнинг августигача "Реал Мадрид" сафида ўйнаган. "Қироллик клуби"даги фаолияти давомида бразилиялик футболчи 5 марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. 2022 йил сентябрида Марсело Грециянинг “Олимпиакос” клубига ўтди ва ўтган йилнинг ноябрида бразилиялик “Флуминенсе”да фаолиятини якунлади.

Бу мавсумда "Реал Мадрид" Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Карло Анчелотти шогирдлари 24 ўйиндан сўнг 51 очкога эга. Пешқадамлик қилаётган "Барселона" қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Реал"дан олдинда.

Киритилди: 21:39, 22.02.2025.
Ўқилди: 3107 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик