"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия А сериясининг 26-тури доирасидаги "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни бўлиб ўтган учрашув миланликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
"Бугунги ўйинда бироз қийинчиликларга дуч келдик, аммо мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашди.
Олдинда бизни кўплаб ўйинлар кутиб турибди, барчамиз бир мақсадда ишлаймиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз.
Йигитларимни табрикламоқчиман, уларнинг кўпчилиги мавсумдаги 37-учрашувини ўтказди, аммо баъзилари бундан ҳам кўпроқ ўйнашди, чунки терма жамоа ўйинлари ҳам бор эди", - дейди мутахассис.













